Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилиши кутиляпти
Булар: Самарқанд – Бишкек, Бухоро – Бишкек, Бухоро – Остона, Самарқанд – Туркистон, Бухоро – Туркистон, Шаҳрисабз – Туркистон, Самарқанд – Душанбе, Бухоро – Душанбе, Тошкент – Уфа, Тошкент – Краснодар.
Фото: Транспорт вазирлиги
2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишлари очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Булар: Самарқанд – Бишкек, Бухоро – Бишкек, Бухоро – Остона, Самарқанд – Туркистон, Бухоро – Туркистон, Шаҳрисабз – Туркистон, Самарқанд – Душанбе, Бухоро – Душанбе, Тошкент – Уфа, Тошкент – Краснодар.
Қайд этилишича, бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.
2024 йил январ-апрел ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар 2023 йил мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.
Мавзуга оид
18:20
Навоийда яна автобус ағдарилди
12:57 / 05.01.2026
Навоийда автобус ЙТҲга учради. 2 киши ҳалок бўлди
09:16 / 31.12.2025
Олис ҳудудлардаги 715 мактаб ўқувчиларига бепул автобуслар йўлга қўйилади
14:14 / 28.12.2025