Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда дарс пайтида чўмилишга борган ўқувчи чўкиб кетди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти Кармана туманида дарс пайтида чўмилишга борган ўқувчилардан бири чўкиб кетган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчилари 24 май куни дарс вақтида чўмилишга борган. Шу ерда ўқувчилардан бири сувга чўкиб ҳалок бўлган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
17:56 / 10.03.2026
Навоийда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
10:22 / 06.03.2026
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
10:34 / 04.03.2026