Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IBAга аъзо федерациялар боксчилари 2028 йилги Олимпиадада қатнашмайди
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ўртасидаги зиддият кескинлашмоқда.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Халқаро бокс ассоциациясига (IBA) аъзо бўлган миллий федерациялар спортчиларига 2028 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этишни тақиқлади. Бу ҳақда ХОҚ матбуот хизмати маълум қилди.
«Ҳозир бокс 2028 йилги Олимпиада ўйинларининг спорт дастурига киритилмаган. ХОҚ бокс бўйича бундай олимпия мусобақасини бошқа ўтказа олмаслигини маълум қилди. Буни бартараф қилиш учун Олимпиада бокси ишончли ва яхши бошқариладиган халқаро федерация томонидан ташкил қилиниши керак», дейилади хабарда.
Баёнотда таъкидланишича, «миллий федерацияси IBA аъзоси бўлган ҳар қандай боксчи 2028 йилги Олимпия ўйинларида иштирок эта олмайди».
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2019 йилда IBA аъзолигини тўхтатиб қўйган эди. 2023 йил 22 июн куни «бошқарув, молия ва ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар туфайли» IBAни тан олиши ҳақидаги қарорини бекор қилди. ХОҚ буни «ягона мантиқий ечим» деб атади. Париж-2024 олимпиадасида бокс мусобақаси ХОҚ томонидан ўтказилади.
IBA раҳбари россиялик Умар Кремлёв ХОҚ қарорини «сиёсийлаштирилган» деб ҳисобламоқда.
2028 йилги Олимпия ўйинлари АҚШ Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
22:55 / 26.03.2026