БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган резолюцияни маъқуллади
Ҳужжатда гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш белгиланган.

Фото: UN Photo/Manuel Elias
4 июн куни БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Марказий Осиё давлатларининг гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш ва бартараф этиш учун ягона фронт бўлиб ҳаракат ва ҳамкорлик қилишга тайёрлиги» резолюциясини бир овоздан қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Резолюцияга 30 дан ортиқ давлат, жумладан, Арманистон, БАА, Баҳрайн, Беларус, Эрон, Индонезия, Иордания, Жазоир, Кувайт, Марокаш, Ўмон, Озарбойжон, Покистон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Саудия Арабистони, Сенегал, Сингапур, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Хитой, Япония ва бошқалар ҳаммуаллифлик қилган.
Резолюция концепцияси Ўзбекистон президентининг 2021 йил сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатда Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегиянинг асосини ташкил этувчи концептуал қоидалар инобатга олинган.
Қарорда таъкидланганидек, Марказий Осиёда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш минтақада гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳвандликка қарши кураш билан чамбарчас боғлиқ.
Ҳужжатда гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш, стратегик ташаббуслар ва чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларни ҳар томонлама ҳал этишда БМТ, халқаро молия институтлари ва бошқа манфаатдор тарафлар томонидан Марказий Осиё давлатларига кўмакни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди
Ўзбекистон | 15:39
-
Лос-Анжелес мэри АҚШ ҳукуматини шаҳар устидан тажриба ўтказишда айблади
Жаҳон | 15:32
-
Немис генерали шарқий қанотдаги НАТО қўмондонлигини қабул қилиб олди
Жаҳон | 15:14
-
"Медуза" асосчиси Тимченко Россия расмийлари томонидан қидирувга берилди
Жаҳон | 15:00
Мавзуга оид

13:42 / 07.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади

21:46 / 02.06.2025
Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди

01:02 / 30.05.2025
Тўқаев Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини маълум қилди

13:25 / 29.05.2025