07:23 / 07.06.2024
1657

Хитой Сурхондарёда логистика маркази ташкил этиши мумкин

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Huaxing Development and Investment Group компанияси раиси Чен Хингфу ҳамда Nuwa Robotics CIS Group компанияси раиси Рей Ҳунгни қабул қилди. 

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қабул Ўзбекистон-Хитой бизнес ассоциацияси раҳбари Бахтиёр Муҳаммадиев кўмагида ташкил этилган.

Учрашувда томонларнинг аввалги музокараларида муҳокама қилинган лойиҳаларни бошлаш, хусусан, робототехникалар ва ноутбуклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, воҳада янги лойиҳаларни бошлаш масалалари кўриб чиқилди.

Термизнинг логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида логистика маркази ташкил этиш, калий қазиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама этилди.

Термиз шаҳри ва Шанси провинциясининг Юнченг шаҳри ўртасида қардош шаҳарлар муносабатларини ривожлантириш юзасидан келишув имзоланди.

 

Top