Жаҳон | 09:48 / 19.06.2024
16802
3 дақиқада ўқилади

Фото: Путин Шимолий Кореяга ташриф буюрди

Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяга ташриф буюрди. У ушбу давлат етакчиси Ким Чен Инга Пхенян аэропортида шахсан кутиб олгани учун чуқур миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳар икки давлат раҳбарлари қўл бериб, қучоқлашди. Сўнгра Ким Чен Ин Россия президентининг махсус машинасига ўтириб, уни фахрий меҳмонлар учун мўлжалланган «Кумсусан» қароргоҳига шахсан кузатиб қўйди.

«Ажойиб тунги манзара фонида Пхеняннинг гўзал кўчалари бўйлаб юрган олий раҳбарлар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар ҳамда КХДР ва Россия ўртасидаги муносабатларни янада ишончли ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар», — дейилади КМАА хабарида. 

Пхенян кўчаларида Россия байроқлари ва Путин акс этган баннерлар
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Ишчилар ва хавфсизлик хизмати ходими Пхенян аэропорти ҳудудида
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Пхенянда Владимир Путинни кутиб олиш бўйича репетиция
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Пхеняндаги бинолардан бирида Путин акс этган баннер
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
РФ  президенти ташрифига тайёргарлик
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Путинни Пхенян аэропортида самолёт трапида кутиб олди
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Путин ва Ким Чен Ин учрашуви
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Владимир Путин ва Ким Чен Ин россияликлар президентини Пхенян аэропортида кутиб олиш маросими вақтида
Гавриил Григоров / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Путин Шимолий Кореяга 18 июн куни кечқурун етиб келди. Бу унинг Шимолий Кореяга иккинчи ташрифи. Биринчиси 2000 йил июл ойида бўлиб ўтди. Ўшанда Россия президенти КХДРнинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ирнинг отаси билан учрашган.

Ким Чен Ин ва Владимир Путин Пхенян аэропортида
Фото: Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Гавриил Григоров / Спутник / AFP / Scanpix / LETA

Россия раҳбарига жорий сафарда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, бош вазир ўринбосари Александр Новак, мудофаа вазири Андрей Белоусов, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқалар ҳамроҳлик қилмоқда. 

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилади. «Нодон синмун» нашрига ёзган мақоласида президент Путин Москва ва Пхеняннинг «Ғарб назорати остида бўлмаган савдо ва ўзаро ҳисоб-китоблар муқобил механизмларини» ишлаб чиқиш режалари ҳақида гапирди. Бундан ташқари, Путин Ким Чен Инга Украинадаги можародаги қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, Москва «айёр душманга қарши туришда» Пхенянни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

Мавзуга оид