11:59 / 22.06.2024
5978
Реклама

Resto: мазали таомлардан BYD ютиб олиш имконияти

Resto – Тошкентнинг қоқ юраги бўлган Амир Темур хиёбони яқинида фаолият бошлаган янги ресторан. У ўзининг янгича услуби билан хўрандалар ҳаётига кириб келмоқда.

Resto ресторани хўрандаларга оилавий таомланишнинг янги талқинини таклиф эта олади. Resto’даги таомлар профессионал ошпазлар томонидан энг яхши анъаналар асосида тайёрланган. Шу сабабли, бу ерда ҳар бир мижоз ўз яқинлари билан севимли тансиқ таомларини тановул қилишлари мумкин.

“Бизнинг концепциямиз 3 хил йўналишда: муаллифлик таомлари, турк ошхонаси, суши-балиқлар тайёрлашдан иборат. Бунинг асосий сабаби, ҳамманинг диди турлича. Биз бу ерда оилавий келганлар учун болалар танлови алоҳида, катталар танлови алоҳида бўлишини ҳисобга олганмиз.

Оилавий айланишга чиқилганда ёш болаларни ўйнайдиган жой муаммо бўлмаслиги учун болалар майдончаси ҳам яратилган”, дейди лойиҳа раҳбари Мақсад Мансуров.

Resto фарзандлари билан келган меҳмонларга вақтларини ажойиб тарзда ўтказиш имконини беради. Бу ерда ташкил қилинган болалар майдончаси ҳар қандай инжиқ болани ҳам овутиши аниқ.

Resto шунчаки овқатланадиган жой эмас. Бу қулайлик, ҳашамат ва лаззатли таомлар бирлашадиган жой. Ресторан оилавий таомланиш учун ҳам, дўстлар давраси учун ҳам муносиб танлов бўла олади. Бир вақтнинг ўзида 500 тагача хўрандани ўз бағрига сиғдириб мазали таом улашадиган ушбу ресторанда 120 нафар кишидан ортиқ тажрибали жамоа фаолият юритмоқда.

Хўрандаларга нафақат севимли таомлар, балки аъло совғалар билан хушнуд қилиш мақсадида Resto ўзининг садоватли мижозларига BYD электромобилини ютиб олиш имкониятини ҳам тақдим этади. Бунинг учун шунчаки ресторан танлашда адашмаслик ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш кифоя қилади.

“Ресторан ҳамма учун” деган шиор билан ишлайдиган жамоа барча таомларни юқори сифат ва меҳр билан тақдим этишади. Ҳар бир мижоз дидини ҳисобга олган ҳолда дунё таомлари, миллий таомлар, парҳезбоп егуликлар ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомлар Resto’га яна қайта келишга мажбур қилади.

📞 Батафсил маълумот: +998 55 514 11 11 рақами орқали.


Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Top