“Трастбанк”: Chevrolet Tracker автомобили ва бошқа қимматбаҳо совринлар эгалари аниқланди!

Фото: Трастбанк
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “MasterCard” билан биргаликда 2023 йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб “Трастбанк билан бирга бўлинг ва совғаларга эга бўлинг” акциясига старт берган эди.
“Трастбанк”дан “MasterCard” халқаро картасини очган ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш терминаллари, шунингдек, интернет сайтлари орқали камида 10 АҚШ доллари миқдорида тўловларни амалга оширган мижозлар ушбу акциянинг иштирокчисига айланган. Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар қўйилган:
“Samsung Galaxy” уяли алоқа телефони (4 дона);
“Samsung” 32 дюймли телевизори (4 дона);
“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
Туркияга саёҳат учун икки кишилик йўлланма (1дона).
Бош соврин – “Chevrolet Tracker” автомобили.
Жорий йилнинг 31 май кунига қадар ўтказилган ушбу акция мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олди.
22 июн куни “Трастбанк” ХАБнинг 30 йиллик юбилейи арафасида пойтахтимиздаги “Next” савдо марказида ушбу акция ғолибларини аниқлаш бўйича тадбир ўтказилди. Совриндорлар тасодифий тарзда, яъни рандом орқали аниқланди. Натижаларга кўра, 13 нафар ҳамюртимиз қимматбаҳо совғаларни қўлга киритди.
Бундан ташқари, “Трастбанк” ХАБнинг “Дархон” банк хизматлари офиси мижози Виктория Агутинага акция бош соврини – “Chevrolet Tracker” автомобили насиб этди.
Шунингдек, тадбирга йиғилганлар орасида банк фаолиятига доир қизиқарли интерактив ўйинлар ўтказилиб, молия муассасасининг эсдалик совғалари топширилди.
Таъкидлаш жоизки, мижозлар ғолибларни аниқлаш жараёнини бевосита гувоҳи бўлишди. Қолаверса, ушбу жараён банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жонли эфир орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди. Бу эса акциянинг шаффоф ва одилона тарзда ўтказилганидан далолатдир, десак муболаға эмас.
Банк мижозлари ва акция иштирокчиларига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдиради.
Тез кунда барча совринлар ўз эгаларига топширилади.
Реклама
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
-
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
Жаҳон | 23:31 / 29.04.2025
Мавзуга оид

10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!

17:07 / 02.11.2023
Chevrolet Tracker автомобилига эга бўлишни истайсизми?

15:52 / 26.07.2023
“Трастбанк” тадбиркорлар учун махсус акция эълон қилди

19:00 / 13.05.2023