09:46 / 27.06.2024
3923

Тошкент ерусти метроси вагонларида совитиш тизими ишламаётгани сабаби айтилди

Ижтимоий тармоқларда метрополитеннинг ерусти йўналишидаги ҳаракат таркибларида совитиш тизими ишламаётгани хусусида хабарлар тарқалмоқда. “Тошкент метрополитени” ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Kun.uz

Метрополитеннинг Ерусти ҳалқа йўли йўналишида ҳаракатланаётган ҳаракат таркибларининг совитиш тизими билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш мақсадида, кучайтирилган тартибда махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, бу ишчи гуруҳ таркибига Россиядан ҳам 15 дан зиёд соҳа мутахассислари жалб этилган. Ушбу мутахассислар томонидан доимий равишда тизимли таъмирлаш ва текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳозирги вақтда Ерусти ҳалқа йўли йўналишида 10 та ҳаракат таркиби ҳаракатланмоқда ва шундан 8 таси 2024 йилда харид қилинган. Уларнинг совитиш тизими ҳаво ҳарорати +50 даража иссиққача белгиланган норма бўйича ишлаш имкониятига эга. 

Бундан ташқари, яна бошқа мавжуд 2 та ҳаракат таркиблари ўтган йиллар давомида олиб келинган бўлиб, асосан, ерости метро бекатларида ҳаракатланишига мўлжалланган ҳамда уларнинг совитиш тизими эса, ҳарорат +40 даража иссиққача бўлган иссиқда ишлашга мўлжалланган. 

Жалб этилган малакали мутахассислар томонидан бу ҳаракат таркибларининг совитиш тизимлари ускуналари модернизация қилинмоқда. Амалга оширилаётган ишлар натижасида, юзага келаётган бу каби камчиликлар яқин кунлар ичида тўлиқлигича бартараф этилиши айтилган.

Top