Ўзбекистон | 08:22 / 25.05.2024
2720
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда метро вагонларидан бирининг эшиги очилмай қолгани бўйича изоҳ берилди

Вагон эшиги ариқчасига унинг очилишига тўсқинлик қилувчи кичик буюм тиқилиб қолган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда метро вагонларидан бирининг эшиги очилмади мазмунидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени изоҳ берди.

24 май соат 17:50 ларда “Абдулла Қодирий” бекатига кириб келган 63-сонли ҳаракат таркибининг вагон эшикларидан бири очилмаган. 

Шундан сўнг ҳаракат таркиби “Бодомзор” бекатига етиб келганида машинист томонидан текширилганда, вагон эшигининг ариқчасига унинг очилишига тўсқинлик қилувчи кичик буюм тиқилиб қолгани аниқланган. 

Ушбу буюм эшик йўлагидан олиб ташланган ва юзага келган носозлик бартараф этилган.

Мавзуга оид