09:49 / 12.06.2024
4223

Метро Қурбон ҳайити куни икки соатга вақтлироқ иш бошлайди

Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Фото: Kun.uz

Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити куни поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қандай тартибда амалга оширилиши тўғрисида маълумот берди.

2024 йил 16 июн — Қурбон ҳайити куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди. 

Бундан ташқари, Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шунингдек, бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.

Top