Бугун, 29 май куни Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.
Метрополитен хабарига кўра, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Шунингдек, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан Ерусти ҳалқа йўли йўналишида ҳаракатга чиқарилади.
















