Фото: Эроннинг Тошкентдаги элчихонасида президент сайловларининг иккинчи тури доирасида овоз берилди
2024 йил 5 июл куни Эрон Ислом Республикасида ҳамда мамлакатнинг хорижий давлатларда очилган сайлов участкаларида президент сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтди.
Жумладан, Ўзбекистонда вақтинча яшаб турган эронликлар Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси биносида очилган овоз бериш участкасига келиб, сайловларнинг иккинчи турига чиққан икки номзоддан бирига овоз беришди.
Эрон Ислом Республикаси конституциясига кўра, президент сайловларининг биринчи турида сайловчиларнинг 50 фоизидан кўпроғининг овозини олган номзод мамлакат президентлигига сайланган ҳисобланади. Борди-ю номзодлардан бирортаси 50 фоиздан ортиқ овоз ололмаса, президент сайловларнинг энг кўп овоз олган икки номзод иштирокидаги иккинчи тури натижалари бўйича аниқланади.
Мавзуга оид
15:21
«У ғолиб бўлиши керак». Илон Маск Трампни қўллаб-қувватлади
12:01
«Минимал жазо». Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини изоҳлади
21:46 / 05.10.2024
Трамп Исроил Эроннинг ядровий объектларига зарба бериши кераклигини айтди
21:17 / 05.10.2024