Ўзбекистон | 12:40 / 06.07.2024
6832
1 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ошхонадаги кичик ёнғин сабаб бўлган. Тошкент халқаро аэропорти нормал режимда ишлаётгани маълум қилинди.

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали яқинида ёнғин юз берди.

Тошкент халқаро аэропорти маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 11:20да аэрпорт вокзал олди майдонида “Терминал” кафесида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан аэропорт ва шаҳар ўт ўчириш бўлимлари етиб келган.

Ёнғин соат 11:47 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида 5 квадрат метр майдонга зарар етган.

Қайд этилишича, ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ошхонадаги кичик ёнғин сабаб бўлган.

Тошкент халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг расмий маълумотига кўра, ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.

Мавзуга оид