Фан-техника | 14:50 / 08.07.2024
3943
2 дақиқада ўқилади

“Худди қулоқчин каби” — ихчам ҳаво тозалагич тақдим этилди

Қурилма ҳавоси ифлосланиб кетаётган катта шаҳарлардаги аҳоли, ҳамда метродан тез-тез фойдаланадиганлар учун айни муддао.

Британиянинг Лафборо университети тадқиқотчилари ёнда олиб юришга қулай бўлган ҳаво тозалагични тақдим қилди.

Aerate деб номланувчи қулоқчинга ўхшаб кетувчи қурилмани бўйинга тақиб юриш керак. Қурилма махсус филтр ёрдамида ҳавони тозалаб беради. Битта филтрнинг ўртача “умри” 40 соатга тенг. 

Таъкидланишича, метрода ҳаводаги PM 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори Жаҳон соғлиқ сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган хавфсиз даражадан баланд бўлиши кузатилади. Чунки поездларнинг ғилдираклари ва тормози эскирган сари ҳавони ҳам ифлослантириб боради. Бу ўз навбатида йўловчиларнинг ўпка ҳамда юрак-қон томир тизимига хавф солади. Мутахассислар қурилма ҳавоси ифлосланаётган катта шаҳарлар аҳолиси ҳамда метро фойдаланувчиларига мос келишини айтмоқда.

Ҳаво тозалагични смартфонга ўрнатиладиган махсус илова билан ишлатиш мумкин. Илова қурилманинг, филтрларнинг ҳолати ҳақида маълумот беради. 

Ушбу қурилма ҳозирча прототип бўлиб, унинг қачондан серияли тарзда ишлаб чиқарилиши номаълум.

Мавзуга оид