Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда “Камаз” юк машинаси ёниб кетди
Ёнғин “Камаз” ҳаракатланаётганда содир бўлган ва юк машинасининг салони, тўртта шинаси ҳамда кузовининг бир қисми ёниб кетган.
Фото: ФВБ
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида “Камаз” юк машинаси ёниб кетган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 9 июл куни содир бўлган.
Шу куни соат 22:08 да М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Мирзаобод тумани “Оқолтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган “Камаз” юк машинасида ёнғин содир бўлган.
Оқибатда, юк машинасининг салон қисми, 4 та баллони ҳамда кузови қисман ёнган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 22:36 да ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
“Барча ҳайдовчилардан, автомашиналарини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишларини ва йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026
Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди
09:58 / 19.02.2026