Гуржистон президенти «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга қарши даъво билан чиқди
Саломе Зурабишвили мамлакат тарихида биринчи марта «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун юзасидан Конституциявий судга шикоят қилмоқда.
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили мамлакат Конституциявий судига яқинда қабул қилинган «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонунга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда 15 июл, душанба куни Mtavari телеканали парламент котиби Гиоргий Мсхиладзега таяниб хабар берди.
«Гуржистон президенти биринчи марта Конституциявий судга «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун билан боғлиқ бўлган «Россия қонуни» деб аталган қонун бўйича даъво киритмоқда», - деди Мсхиладзе матбуот брифингида. Унга кўра, Зурабишвили қонуннинг амал қилишини тўхтатиб, уни бутунлай бекор этилишини талаб қилмоқда.
Paper Kartuli Telegram-канали юридик фанлар доктори Каха Уриадмкопелига таяниб ёзганидек, Конституциявий суд даъво кўриб чиқилаётган вақтда қонунни тўхтатиб қўйиши мумкин. Аввалроқ Гуржистон парламентининг таълим, фан ва ёшлар масалалари қўмитаси раҳбари Гиви Миканадзе «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун «бир неча ҳафтадан кейин кучга кириши»ни айтганди.
Гуржистонда «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун ва унга қарши норозилик
Апрел ойи бошида Гуржистоннинг ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонуннинг русча версиясига ўхшаш «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини парламентга тақдим этди. Бир неча ой давомида мамлакат бўйлаб қонунга қарши оммавий намойишлар давом этди. Намойишчиларни, жумладан, Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳам қўллаб-қувватлаган.
Май ойи ўрталарида Гуржистон парламенти «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонунни учинчи ва якуний ўқишда қабул қилди. Бир неча кундан сўнг Зурабишвили вето қўйганини эълон қилди, парламент уни бекор қилишга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
15:24
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:10 / 02.11.2024
Edison Research: Гуржистондаги сайловлар натижалари сохталаштиришдан далолат беради
10:30 / 01.11.2024
Гуржистон мухолифати янги норозилик намойиши ҳақида маълум қилди
09:10 / 31.10.2024