Ўзбекистон | 14:20 / 18.07.2024
641
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битим имзолайди

Сенатда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битимнинг аҳамияти қайд этилди.

Фото: "Дунё" АА

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Германия Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазирлиги парламент давлат котиби Анетте Крамме билан учрашди.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битимнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Товарларни барқарор етказиб бериш занжирини йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид