Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Германия» саммитида иштирок этади
Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашуви Қозоғистонда ўтказилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 17 сентябр куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.
«Марказий Осиё – Германия» форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябр куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
Мавзуга оид
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:33 / 23.01.2026
Гренландия бўйича саммит: ЕИ раҳбарлари ўз бирдамлигини таъкидлади
18:08 / 17.12.2025
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга боради
21:09 / 04.12.2025