Транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун қамалганлар сони айтилди
2024 йилнинг 1-ярмида 1 601 нафар шахс судланиб, уларнинг 551 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Олий суд Ўзбекистонда ярим йилда транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун қамалганлар сонини маълум қилди.
2023 йилда Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 325 нафар шахс судланган.
Шундан 635 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 690 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2024 йилнинг 1-ярмида 1 601 нафар шахс судланиб, уларнинг 551 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 1 050 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Мавзуга оид
18:24 / 12.09.2024
Ўзбекистон ва Туркия ТИВ, ИИВ ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари учрашув ўтказди
12:28 / 10.09.2024
Ҳисобот: Кўплаб инқирозлар дунё хавфсизлигига таҳдид солмоқда
09:20 / 09.09.2024
Сув ҳавзаларида моторли транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади
20:53 / 06.09.2024