Иқтисодиёт | 12:41 / 24.07.2024
2119
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг Gulf General Trading Co. Ltd. компанияси ишчи гуруҳининг Қашқадарё вилоятига ишчи сафари уюштирилди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, Ташриф чоғида Кувайт компанияси делегацияси Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида турли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар, жумладан, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлаш тизимида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Кувайтлик инвесторлар Қашқадарё вилоятида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ногиронликни эрта аниқлаш, айниқса, онкология, юрак-қон томир ва қандли диабет касалликларига тўғри ташхис қўйиш имконини берувчи замонавий тиббий лабораторияларини ташкил этиш бўйича таклифларни билдирди.

Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида вилоятда янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллий аҳолини сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш имкониятлари ва умумий соғлиқни сақлаш тизими самарадорлиги ошишига хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича  мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришдилар.

Мавзуга оид