Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Ўзбекистонда фармацевтика саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини ўрганмоқда
Полша фармацевтика саноати уюшмаси президенти Кшиштоф Копец бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.
Фото: Дунё
"Дунё" хабарига кўра, ташриф мамлакатнинг Варшавадаги элчихонаси ва "Европа-Ўзбекистон" Иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси кўмагида ташкил этилди. Делегация таркибидан Polpharma Group ва Adamed каби Полшанинг энг етакчи фармацевтика компаниялари вакиллари жой олди.
Сафар давомида Полша томони Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Шунингдек, Tashkent Pharma Park кластери фаолияти билан яқиндан танишди.
Музокаралар давомида Polpharma Group ва Adamed каби етакчи поляк компанияларининг Ўзбекистон фармацевтика саноатига инвестиция киритиш режалари ва имконияти, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, мамлакат сармоявий жозибадорлигини ошириш учун зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида фармацевтика саноати соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:37 / 15.01.2026
Ўзбекистонлик юк ташувчилар учун Полша чегарасида алоҳида йўлак очиш режалаштирилмоқда
10:51 / 14.01.2026
Турк фармкомпаниялари Ўзбекистон бозорига кириш бўйича музокара бошлади
15:39 / 12.01.2026
Полша Ўзбекистонда савдо нуқталари очишни режалаштирмоқда
23:10 / 07.01.2026