Ўзбекистон | 19:00 / 24.07.2024
4747
5 дақиқада ўқилади
Реклама

"PAHTAMASH" – сифатли ва ишончли замонавий пахта тозалаш ускуналари

"PAНTAMASH" МЧЖ Ўрта Осиёдаги йирик пахта тозалаш ускуналари ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида танилган. Бу корхона пахта индустрияси учун замонавий технологиялар ва ускуналарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш билан шуғулланади. "PAНTAMASH" МЧЖнинг асосий вазифалари қаторига пахтани дастлабки қайта ишлаш ускуналари ва комплексларини ишлаб чиқариш киради. Бу ускуналар орасида:

  •  пахта хомашёсини тайёрлаш ва сақлаш машиналари;
  •  қуриткичлар;
  •  тозалаш ускуналари;
  •  джинлар ва тола тозалагичлар;
  • линтерлар ҳамда уруғчилик чигитини тайёрлаш машиналарини топиш мумкин.

Джин ДП-137

“PAНTAMASH” МЧЖ 200 дан ортиқ турдаги пахта тозалаш ускуналарини, лаборатория қурилмаларини ВҲС-1М пахта намлигини аниқлаш мосламаси, ЛПС-4 пахта навини аниқлаш мосламаси, ЛКМ-2 пахтадаги мавжуд ифлосликларни аниқлаш мосламаси, 1ДЛ-10 лаборатория джини ва улар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаради. Компания йилига 5 минг ва ундан зиёд тоннагача пахта хомашёси ишлаб чиқариш қувватига эга заводларни лойиҳалаш, монтаж қилиш ва ишга тушириш бўйича жараёнларни амалга оширмоқда.

  "PAНTAMASH" МЧЖ маҳсулотлари Ўзбекистоннинг пахтачилик тармоқлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу ускуналар ёрдамида пахта хомашёсининг қайта ишлаш самарадорлиги оширилиб, маҳсулот сифати яхшиланади. Шу билан бирга, "PAНTAMASH" МЧЖ ускуналари пахта хомашёсини камроқ йўқотишлар билан тез ва самарали қайта ишлайди, бу эса иқтисодий самарадорликни оширишда катта аҳамиятга эга.

SL-200 автоматлаштирилган линтер

Компания мамлакатдаги ва хориждаги пахта тозалаш заводларида синовдан муваффақиятли ўтган ва бунинг натижасида сериялик ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги машиналар яратиш ишларини хам олиб боради, масалан:

- ДП-90, ДП-137 ва ДП-150 маркалик арралик джин;

- АХОК маркали пахтани катта ва кичик аралашмалардан тозалаш агрегати (модернизация қилинган УХК)

- Янги 2КВУ-М маркали тола конденсори “Мирзачўл Агрокластер Груп” МЧЖ заводида муваффақиятли синовдан ўтган;

- SL-160 ва SL-200 автоматлаштирилган линтерлар (чигит синиши 200% камайди) “PAKHTAKOR TEX” ва “Қарши Агро Кластер” ҳамда Озарбайжон ва Тожикистондаги пахтани қайта ишловчи корхоналарида муваффақиятли синовдан ўтган.

КЛП-650 кўчма тасмали конвейер

Ушбу машиналарнинг синови ижобий натижаларни берди – пахта толаси улуши оширилди, маҳсулот сифати яхшиланди, автоматлаштириш жорий этилгани ҳисобига энергия тежамкорлиги, шунингдек, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишда қулайликлари яратилди.

ХПП-III Пахтани қабул қилиш-узатиш кўчма қурилмаси

Корхона маҳсулотларига миллий ва халқаро бозорларда талаб юқори бўлиб, улар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ва ҳатто хорижий давлатларда кенг фойдаланилади. Маҳсулотларининг сифати ва ишончлилиги билан "PAНTAMASH" МЧЖ пахтага дастлабки ишлов бериш соҳасида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаган.

  Бундан ташқари, компания техник янгиланишлар ва инновацияларга катта эътибор қаратади. Унинг муҳандислари ва дизайнерлари доимий равишда ускуналарнинг самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш йўллари устида доимий изланишлар олиб борган ҳолда янги моделлар ва ечимларни тақдим этишмоқда.

“PAНTAMASH” МЧЖда сифат ва тўлиқлиги бўйича паспортнинг техник маълумотларига ҳамда тасдиқланган техник талаблар Ts 14838126-01-2015 мос келадиган асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш учун корхонада назорат қилинадиган шартлар мавжудлигини тасдиқлайдиган ISO 9001-2015 сифат менежменти тизими стандартини жорий қилган ва "RIR СERT" халқаро сертификатлаштириш компанияси томонидан сертификатлаштирилган.

1ДЛ-10 лаборатория джини

ЛКМ-2 пахтадаги мавжуд ифлосликларни аниқлаш мосламаси

“PAНTAMASH” МЧЖ мунтазам равишда Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонга шунингдек, бир қанча комплекс пахта тозалаш заводлари етказиб берилган Озарбойжон, шунингдек Афғонистон ва Туркияга пахта тозалаш ускуналарини етказиб беради.

Компания экспорт ҳажмини 50 %дан ортиқ ошириш мақсадида пахта тозалаш бўйича Осиё ва Африка бозорларини ўрганиш ва ривожлантиришни режалаштирган.

Мурожаат учун телефонлар:

+998712675278

+998931115252

+998930075252

+998999995252

Web-саҳифа: www.pahtamash.uz

E-mail: info@pahtamash.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Чирчиқ бўйи кўчаси, 13А

Реклама