Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Остонадаги тадбирни ташкиллаштиришга 1,5 ой вақт сарфладик” — бош режиссор
Остонада “Zakovat Asian cup” халқаро турнири бошланишига саноқли соатлар қолди. Ўзбекистон ва Қозоғистон жамоалари беллашадиган бу ўйин учун Президент маданият маркази танланган. Остонадаги тадбир бош режиссёри Жавлон Алиевга кўра, «Заковат»нинг бошқа тадбирлардан ажралиб турадиган яна бир жиҳати – бир учрашувнинг иккинчисига ўхшамаслигида. Жамоа 1,5 ойдан бери Остонадаги турнир устида ишлаяпти, дейди бош режиссёр.

Шунингдек, икки давлатдан ҳам «Заковат» мухлислари, клуб аъзолари турнирни томоша қилиш учун етиб келишган. Интеллектуал клуб магистри Бобуқ Ёқубовга кўра, мақсад – билимни тарғиб қилиш.

Хорижий давлатлар орасида Қозоғистоннинг «Заковат»га муносабати анчагина илиқ. Клуб аъзоларининг айтишича, давлатда бундай интеллектуал ҳаракатлар бўлмаса-да, қозоқлар қўшнилари, хусусан, Россиядаги ўйинларда фаол қатнашиб келади.
«Заковат»нинг халқаро майдонга чиқиши эса клубни тўла интеллектуал ҳаракатга айланишига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ҳозиргача «Заковат»нинг хориждаги ўйинларига энг кўп мезбонлик қилган мамлакатга айланди. Остонадан олдин Олмаота шаҳрида «Азиада-2024» ўйинлари бўлиб ўтди.

Мавзуга оид
21:21 / 18.12.2025
Интеллектуал олимпиада ўйинлари ғолиблари тақдирланди
11:41 / 24.10.2025
Саида Мирзиёева “Zakovat-Gambit” ғолибларини табриклади
21:03 / 21.08.2025
Саида Мирзиёева Қирғизистонда ўтган “Заковат” турнири ғолибларини табриклади
20:27 / 18.08.2025