Жаҳон | 08:17 / 07.08.2024
3197
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон ва Эрон визасиз режим жорий қилмоқда
Икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги тегишли меморандум кучга киряпти.
2024 йил 10 августдан Тожикистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасида умумий хорижий паспорт эгалари учун визани бекор қилиш бўйича ўзаро англашув меморандуми кучга киради. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилади.
Икки давлатнинг умумий фуқаролик паспортлари эгалари бир-бирларининг ҳудудига биринчи кирган кундан бошлаб 90 кун ичида 30 кунлик муддатга визасиз ташриф буюришлари мумкин.
Биринчи босқичда визасиз тизимни жорий этиш фақат Душанбе-Теҳрон ва Теҳрон-Душанбе ҳаво йўналишларидан фойдаланадиганлар учун амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:20 / 18.09.2024
Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлар ўртасида янги ҳаво йўлаги яратади
11:10 / 17.09.2024
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади
22:54 / 16.09.2024
Эрон президенти ўз мамлакати ядро қуроли яратиш нияти йўқлигини айтди
08:20 / 16.09.2024