Ўзбекистон | 10:27 / 11.08.2024
3002
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри пойтахтдан 65 км масофада, Паркент тумани ҳудудига тўғри келган.

Фото: AP / IRWIN FEDRIANSYAH

11 август куни эпиценти Тошкент вилоятига тўғри келган зилзила қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, соат 04:56 да рўй берган зилзила эпицентри Тошкентдан 65 км шимоли-шарқда, Паркент тумани ҳудудида бўлган. Ер силкиниши магнитудаси 3,1 ни ташкил этган.

Зилзила координаталари: 41,42 градус шимолий кенглик, 69,97 градус шарқий узунлик. Чуқурлик – 15 км.

Мавзуга оид