Жаҳон | 15:00 / 17.08.2024
2458
1 дақиқада ўқилади

Океан сувлари исиши жанубий балиқ турларининг шимолга кўчишига сабаб бўляпти

Денгиз тадқиқотлари институти ва Норвегия Арктика университети олимлари сўнгги 30 йил ичида шимолий океан экотизимлари ҳақидаги маълумотларни ўрганишди.

Фото: AP

Океан сувларининг исиши ва глобал исиш жанубий сувларда яшовчи балиқларни шимолга кўчиб ўтишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Норвегиянинг The Barents Observer газетаси тегишли тадқиқотга таянган ҳолда ёзмоқда.

Денгиз тадқиқотлари институти ва Норвегия Арктика университети олимлари сўнгги 30 йил ичида шимолий океан экотизимлари ҳақидаги маълумотларни ўрганишди. 

Тадқиқотда айтилишича, балиқлар миграцияси минтақадаги турлар ўртасида ўзаро таъсирни ўзгартиради ва мавжуд вазият ҳозирда ушбу сувларда топилган балиқ турлари учун муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 

Норвегия Денгиз тадқиқотлари институти тадқиқотчиси Улф Линдстрёмнинг айтишича, илгари Норвегия шимолидаги одатий овда 6-7 хил балиқ тури аниқланган.

«Бугунги кунда 15 хил балиқ турини овлаш мумкин», деди у. 

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда шимолий сувларда балиқларнинг янги турлари, жумладан, килка ва треска пайдо бўлган. 

Мавзуга оид