Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда уч йилда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 7 фоизга қисқартирилади
Камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурлар ижроси бўйича 3 босқичда – маҳалла ва туман, вилоят ҳамда республика даражасида мониторинг ташкил қилинади.
Саудия Арабистони ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги оммабоп Al Harir газетасида "Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва мамлакатнинг ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратмоқда" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Ушбу мақолада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14 август куни камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишгани ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига тақдим қилинган.
Ўзбекистонда келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 11 фоиздан 7 фоизга қисқартириш мақсад қилинган. Ҳозиргача бўлган тизим билан натижадорликни ошириш қийин. Камбағал оилани танлашда аниқлик, уларни бу ҳолатдан олиб чиқиш ва маблағ ажратишда яхлитлик етишмайди.
Тақдимотда ушбу икки соҳани мутаносиб ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, дея таъкидланган материалда.
Унга кўра, таҳлиллардан келиб чиқиб, камбағалликни аниқлаш мезонлари ва манзилли рўйхати шакллантирилади. Жумладан, унга "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"даги ҳамда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлганлар киритилади. Бундай оилалар "маҳалла еттилиги" ва фаоллари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Камбағалликдан чиқаришга қаратилган барча ижтимоий хизмат ва ёрдамлар "Инсон" марказлари томонидан амалга оширилади.
Қайд этилишича, камбағаллик омилларини ўрганиш учун ижтимоий ҳимоя ва бандлик масалаларида 8 та йўналишда ягона саволнома ишлаб чиқилади. Шу асосида оилаларнинг имкониятлари баҳоланиб, 3 та тоифага ажратилади. Ҳар бир оилага индивидуал ёндашилиб, "оёққа туриши"га кўмаклашилади.
Нашрда, шунингдек, Ўзбекистонда ҳар йили камбағалликни қисқартиришга 14 триллион сўм йўналтирилаётгани маълум қилинган. Камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурлар ижроси бўйича 3 босқичда – маҳалла ва туман, вилоят ҳамда республика даражасида мониторинг ташкил қилинади. Бу борада жамоатчилик назорати кучайтирилади.
Мавзуга оид
09:40 / 14.10.2025
Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатлари қоплаб берилади
10:55 / 13.12.2024
Камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади
16:14 / 27.11.2024
Маҳалланинг фаол кексаларига ҳар ой 577 минг сўмдан тўланади
11:19 / 20.11.2024