Жамият | 17:00 / 20.08.2024
3012
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда Pepsi Music Fest 2024 фестивали ўтказилади

6-8 сентябр кунлари Hyatt Regency Tashkent яқинидаги майдон мусиқани севувчи кўплаб мухлисларни бирлаштиради! 

Фото: Pepsi

Йирик тадбир — Pepsi Music Fest 2024 жаҳон юлдузлари иштирокидаги энергия ва ёрқин ҳисларга бой унутилмас байрам бўлишни ваъда қилмоқда. 

Фестиваль 6-сентябр куни ёшларнинг икки кумири — Маcаn ва Xcho иштирокидаги чиқишлар билан бошланади. Артистларниг "ASPHALT 8", "Вороны", "Memories" каби треклари 9 мамлакатдаги топ-чартларда етакчи ўринларни эгаллаган ва ҳозир ҳам энг юқори поғоналарда қолмоқда.

Франциялик ижрочи ва дижей Willy William 7-сентябр куни сизни хурсанд қилади. Унинг машҳур "EGO" ва "Мi Gente" трекларига ишланган видеолар 4 миллиард мартадан кўпроқ томоша қилинган; Ўша куни сиз жаҳон миқёсидаги ажойиб ёритгичлар шоусига гувоҳ бўласиз ва унда ўзингиз ҳам иштирок этишингиз мумкин.

8-сентябр – гўзал ижрочи, машҳур гуруҳ вокалисти Nicole Scherzinger ўзининг "Buttons", "Jai Ho!", "Whatever U like" номли хитлари билан фестиваль рақс майдонини қиздиради.

Саҳнага яқинроқ бўлишни хоҳлаганлар VIP ҳудудга чипта олишлари мумкин. 

Бунинг учун исталган форматдаги Pepsi маҳсулотларини харид қилиш, @pepsifest_bot telegram ботида QR-кодли чекни рўйхатдан ўтказиш керак: (Чекда Pepsi позицияси борлигига ишонч ҳосил қилинг), балл тўплаш (1 Pepsi = 1 балл) ва балларни VIP ҳудудга ўтиш учун алмаштириш (5 балл = фестивалнинг бир куни учун VIP рухсатнома).

Шунингдек, 1 балл учун 7-сентябр куни бўладиган ёритгичлар шоусида қатнашишга махсус LED браслет олишингиз мумкин.

Pepsi Music Фест 2024 — жаҳон миқёсидаги унутилмас тадбир ва уни ўтказиб юбориш асло мумкин эмас!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид