Жаҳон | 15:22 / 21.08.2024
3469
2 дақиқада ўқилади

Литва Беларус яқинида Бундесвер учун база қуришни бошлади

Беларус билан чегарадан 20 км узоқликда жойлашган Руднинкайда немис ҳарбийлари учун ҳарбий лагер қурилади. База 4000 нафаргача аскар ва офицерни қабул қилади.

Фото: Alexander Welscher/dpa/picture alliance

Литвада 4000 нафаргача немис аскарини жойлаштириш режалаштирилган ҳарбий база қурилиши бошланди, деди 19 август куни Литва қуролли кучлари қўмондони бригада генерали Раймундас Вайкшнорас. «Бугун тарихий кун, бир неча йиллардан кейин ўз мустақиллигини тиклаган Литва тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири - жуда замонавий ҳарбий лагерь қурилади», - дея иқтибос келтиради BNS агентлиги Вайкшнорасдан.

170 гектар майдонга эга ҳарбий лагер Беларусь билан чегарадан 20 км узоқликда жойлашган Руднинкай полигонида жойлашади. Базада, хусусан, ўқ отиш жойлари жиҳозланади, шунингдек, танклар ва бошқа жиҳозлар жойлаштирилади ва уларга хизмат кўрсатилади. 

Раймундас Вайкшнораснинг фикрича, базани қуриш қиймати 1 миллиард евродан ошади. Унинг қурилиши мустақил Литва тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлади. «Бригада бизнинг аҳолимиз учун кафолат ва руслар учун тўсиқ бўлиб хизмат қилади», деди генерал. 

Германия Литвага Бундесвер бригадасини юборади

Германия ҳукумати Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши фонида НАТО шарқий қанотини мустаҳкамлаш ва Литвада 5000 кишидан иборат Бундесвер бригадасини доимий равишда жойлаштиришга қарор қилди. У 2027 йилгача тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилиши керак ва Бундесвернинг 4800 га яқин аскар ва офицерларидан, шунингдек, оилаларини Литвага олиб келиш имкониятига эга бўлган 200 нафар фуқародан иборат бўлади. 

Аскарларнинг аксарияти Руднинкайдаги ҳарбий базага, яна 1000 га яқин киши эса Литва бошқа объектларига жойлаштирилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид