Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалная Шолц билан Россиядаги сиёсий маҳбусларга ёрдамни муҳокама қилди
Россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг беваси Германия канцлери ва Германия ташқи ишлар вазирига Россия Федерацияси ва Ғарб ўртасида маҳбуслар алмашинувини тайёрлашдаги иштироки учун шахсан миннатдорчилик билдирмоқчи эканлигини таъкидлади.
Февраль ойида Россиядаги колонияда вафот этган россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная Берлинда Германия канцлери Олаф Шолц ва Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди. Бу ҳақда 23 август, жума куни турмуш ўртоғи вафотидан сўнг унинг ишини давом эттиришга қарор қилган Навалнаянинг ўзи маълум қилди.
Юлия Навалная таъкидлаганидек, у Шолц ва Бербокка россиялик сиёсий маҳбусларни озод қилишда иштирок этгани учун шахсан миннатдорчилик билдириши муҳим эди. «Аммо биз учрашувларни гаровда қолаётганларга амалий ёрдам кўрсатишни муҳокама қилишга бағишладик», - дея қўшимча қилди у.
Россия, Беларус ва Ғарб ўртасида кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви
1 август куни совуқ уруш давридан бери Россия, Беларус ва Ғарб давлатлари ўртасида энг йирик маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди.
Россия алмашинув пайтида Ғарб давлатларига: сиёсатчилар Владимир Кара-Мурза ва Иля Яшин, ҳуқуқ ҳимоячиси Олег Орлов, жамоат арбоби Андрей Пивоваров, рассом Саша Скочиленко, мухолифатчи Алексей Навалнийнинг шериклари Лилия Чанишева, Ксения Фадеева ва Вадим Останин, Германия фуқароси Кевин Лик; журналист Иван Сафронов иши қатнашчиси, Россия ва Германия фуқаролигига эга сиёсатшунос Дитер Воронин, Германия ва Россия фуқароси Германа Мойжес, АҚШ фуқаролари Пол Уилан, Эван Гершкович, Алсу Курмашева, Германия фуқароси Патрик Шобелни топширди. Беларус ҳукумати ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинган Германия фуқароси Рико Кригерни экстрадиция қилди.
Россияга «Тиргартен қотили» Вадим Красиковдан ташқари, АҚШда компютерни бузиш ва фирибгарликда айбланиб 9 йилга қамалган Владислав Клюшин; Словенияда жосусликда айбланиб 1 йил 7 ойга қамалган Артем ва Анна Дулцевлар; Полшада Россия фойдасига жосусликда айбланган Павел Рубцов; Норвегияда Россия фойдасига жосусликда айбланган Михаил Микушин; Қўшма Штатларда киберфирибгарликда айбланиб 27 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган Роман Селезнев; АҚШда Россия ҳарбий-саноат комплекси учун технология ва Америка ўқ-дориларини контрабанда қилишда айбланган Вадим Коношченок қайтди.
Мавзуга оид
14:47 / 22.11.2025
Олаф Шолц «Шимолий оқим–2» бўйича кўрсатма берди
18:59 / 17.09.2025
Юлия Навалная эри колонияда заҳарлангани тасдиқланганини маълум қилди
14:41 / 17.09.2025
Салехард суди Навалнийнинг онаси шикоятини қаноатлантиришдан бош тортди
08:42 / 26.03.2025