“Болалар 7-синфдан кейин қобилиятидан келиб чиқиб ўқитилиши керак” – Алишер Қодиров
Таълим ва тарбия мамлакатни келажакдаги ривожланиш даражасини белгилаб берувчи соҳа. Жорий йилда бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларда сиёсий партияларнинг сайловолди дастурида ҳам ушбу соҳа асосий мавзулардан бирига айланиши табиий.
Айниқса, “Миллий тикланиш” партияси бу борада ўзига хос қарашларга эга. Бу ҳақида партия етакчиси Алишер Қодиров ўз интервьюсида сўзлаб берди. Партия дастурида педагоглар ва боғча тарбиячиларини ишга танлов асосида қабул қилиш тизимини жорий қилишдан ташқари, мактабларда ўқувчиларга қайси йўналишда таълим бериш кераклиги бўйича таклифлар илгари сурилиши билдирилди.
Жумладан, Қодиров “Бу сафарги сайловолди дастуримизда биз бир нарсага алоҳида урғу қаратмоқдамизки, мактабларда еттинчи синфдан бошлаб болаларни ундаги қобилиятига қараб табақалаштирилган ҳолда ўқитиш таклифини илгари суряпмиз”, дея фикр билдирди.
Бу таклифнинг асл моҳиятини тушунтирар экан, у “7-синфгача бола умумий, фундаментал билимларни олганидан кейин, унда илмга бўлган салоҳият юқорими ёки спортчилик қобилияти яхшими ёки ҳунармандлик хусусиятлари яққол кўриниб турибдими, балки тадбиркорлик хусусияти устунми?
Қолаверса, ўз таклифини мустаҳкамлаш учун у “Бугун мактабларимиз олий таълимни ҳаёт-мамот масаласи сифатида боланинг онгига сингдиряпти. Ваҳоланки, ҳаётда бахтли яшаш учун олий таълим дипломи талаб қилинмайди”, дея фикр билдирди партия лидери.
Кўриниб турибдики, “Миллий тикланиш” партияси мактабларда ўқувчиларни кўпроқ ихтисослаштирган ҳолда ўқитиш тарафдори бўлмоқда. Яъни бола барча соҳаларни эмас, ўзи мутахассис бўлиб ишламоқчи бўлган соҳасига кўпроқ вақт ажратсин деган таклиф илгари сурилмоқда.
Суҳбат давомида Алишер Қодиров таълим соҳасини ислоҳ қилишга доир бошқа фикр ва таклифларини ҳам билдириб ўтди.
Мавзуга оид
15:34 / 20.10.2024
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди
18:04 / 05.09.2024
“Миллий тикланиш” партияси ўзининг сайловолди дастурини эълон қилди
10:59 / 12.07.2024
Депутатларнинг сиртдан баҳси: улардан бири ўлим жазосини тиклаш кераклигига шама қилди, иккинчиси жавоб қайтарди
13:58 / 19.06.2024