Ўзбекистон | 13:20 / 29.08.2024
787
1 дақиқада ўқилади
Озарбойжон ва Ўзбекистон давлатлараро ҳужжат айланиши комплексини жорий этиши мумкин
Озарбойжон ва Ўзбекистон давлатлараро ҳужжат айланиши учун EDO.IJRO.UZ мажмуасини жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги Озарбайжоннинг Trend.az манбасига таяниб маълум қилди.
Ушбу мажмуа икки мамлакат давлат идоралари ўртасидаги ҳужжат айланишини бошқаришда қўлланади. Бу эса маъмурий вазифаларни бажаришнинг оперативлиги ва самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
Ўзбекистонда IT-хизматлари соҳаси жадал ривожланмоқда. Шунингдек, 2023 йил якунига кўра Озарбойжондаги ахборот-коммуникация корхоналари 3,206 миллиард манатлик хизматлар кўрсатган ва ўтган йилга нисбатан 16,3 фоизга ўсган.
Мавзуга оид
11:20 / 23.10.2024
БМТ: Озарбойжон иқлим ўзгариши бўйича дунёдаги энг йирик йиллик учрашувга мезбонлик қилишга тайёр
08:00 / 18.10.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон Ташқи разведка хизмати раҳбари билан учрашди
23:22 / 14.10.2024
Озарбойжон президенти Пашиняннинг тинчлик бўйича таклифини «ҳақиқатдан йироқ» деб атади
13:56 / 14.10.2024