Спорт | 14:40 / 31.08.2024
9594
1 дақиқада ўқилади

Элбек Султонов — Паралимпиада чемпиони 

Париж Паралимпиадасида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги олтин медалга эга чиқди.

F12 классида ядро улоқтириш бўйича финалда иштирок этган ўзбекистонлик Элбек Султонов 16.45 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқa Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 7 тага етди — 3 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид