БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари Ўзбекистонга келади
Жорий йил 5-6 сентябр кунлари БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюй Ўзбекистонга амалий ташриф билан келади.

Фото: Дунё
Цюй Дунъюй мамлакатга ташрифи чоғида Тошкентда "Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари" халқаро форумида иштирок этади.
Мазкур халқаро форум Ўзбекистон ҳукумати ва ФАО ҳамкорлигида ташкил этилаётган бўлиб, асосий мақсади дунёда денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар билан ўзаро тажриба алмашиш, иқлим ўзгаришига оид муаммоларни муҳокама қилиш, ечимлар ишлаб чиқиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.
Икки кун давомида бўлиб ўтадиган форум турли йўналишларни ўз ичига олади. Хусусан, юқори даражадаги қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилиши, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари, инвестиция имкониятлари, хусусий сектор билан ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва инновациялар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, тадбир доирасида инвестиция форуми ўтказилиши ва истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Унда халқаро ташкилот ва хорижий молия институтларининг масъул вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
ФАО раҳбари, шунингдек, ўз ташрифи давомида бир қанча расмий учрашувлар ўтказиши ва қатор қишлоқ хўжалиги объектларини бориб кўради.
ФАО 1945 йилда ташкил этилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш масалаларида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган тузилмаси ҳисобланади. Ташкилотга 194 та давлат аъзо бўлиб, қароргоҳи Рим шаҳрида жойлашган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
-
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
Жаҳон | 23:31 / 29.04.2025
Мавзуга оид

20:46 / 29.04.2025
БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди

11:58 / 09.04.2025