Олаф Шолц Владимир Кара-Мурза билан учрашди
Германия канцлери Владимир Кара-Мурзанинг кучи ва жасоратига қойил қолганини айтди. Россиялик мухолифатчига кўра, Берлиндаги учрашувда «Украина, Россия, Европа», шунингдек, Россия Федерацияси ва Беларусдаги сиёсий маҳбуслар масаласи муҳокама қилинган.

Фото: Sandra Steins/BPA/dts/IMAGO
Германия канцлери Олаф Шолц Берлинда бир ой олдин қамоқдан озод этилган россиялик мухолифатчи сиёсатчи ва публицист Владимир Кара-Мурзани қабул қилди. Германия ҳукумати раҳбари бу ҳақда 3 сентябр, сешанба куни X ижтимоий тармоғида маълум қилди ҳамда Кара-Мурзанинг кучи ва жасорати, «Россиянинг демократик келажагига қўшган ҳиссаси»га қойил қолганини билдирди.
«Август ойида биз уни маҳбуслар алмашинувида озод қилдик ва бугун бир-биримиз билан кўпроқ гаплашиш имконига эга бўлдик», дея қўшимча қилди Шолц.
Владимир Кара-Мурза Германия канцлери билан суҳбатини «муҳим, батафсил ва самимий» деб атади. Унинг сўзларига кўра, мулоқот «Украина, Россия, умумий Европа», шунингдек, «Россия ва Беларус қамоқхоналаридан чиқарилиши керак бўлган сиёсий маҳбуслар ҳақида» бўлган.
Август ойи ўрталарида Владимир Кара-Мурза ва унинг оиласи Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден томонидан қабул қилинган эди.
2023 йил апрелида Россия томонидан Украинага қарши бошланган урушни танқид қилгани учун мухолифатчи «давлатга хиёнат», «номақбул ташкилот билан ҳамкорлик қилиш» ва армия ҳақидаги «фейклар» моддалари билан 25 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилинган. 2024 йил 1 августда у Россия, Беларус ва Ғарб давлатлари ўртасидаги кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Россия меморандумни имзолаш учун Зеленскийни четлатишни талаб қилмоқда
Жаҳон | 15:51
-
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон | 15:02
-
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
Жаҳон | 14:36
-
Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 14:35
Мавзуга оид

08:42 / 26.03.2025
Шолц ҳукумати расман истеъфога чиқди

10:21 / 19.03.2025
Шолц ва Макрон Украинага кейинги ҳарбий ёрдамни ваъда қилмоқда

09:10 / 13.03.2025
Шолц АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлади

23:28 / 08.03.2025