Ўзбекистон | 14:00 / 05.09.2024
2170
1 дақиқада ўқилади

Автомобил аккумулятори чиқиндисини утилизация қилиш тизими жорий этилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Жумладан, мулоқотда:

- саноат электротехника маҳсулотларини лизинг асосида сотиш тизимини жорий этиш;
- йиллик экспорти 50 миллион доллардан кўп бўлган корхоналарга айланма маблағ учун бериладиган кредит миқдорини ошириш;
- фойда солиғини ҳисоблашда корхоналарнинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига сарфлаган харажатини чегириш тизимини такомиллаштириш;
- автомобил аккумулятори чиқиндисини утилизация қилиш тизимини жорий этиш;
- янги лойиҳаларни амалга оширишда замонавий ускуна сотиб олишга йўналтирилган маблағнинг бир қисмини фойда солиғи базасидан чегириш каби таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Давлат раҳбари тегишли вазирлик ва идораларга айтилган фикр ва масалаларни пухта ўрганиб, тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш бўйича топшириқ берди.

Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисоботлари тингланди.

Мавзуга оид