Ўзбекистон | 12:17 / 05.09.2024
1351
1 дақиқада ўқилади

Электротехника соҳасида 45 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Маҳсулотлар экспорт бўлаётган давлатлар сўнгги уч йилда 2 карра ошиб, 62 тага етди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда соҳада фаолият юритаётган 100 дан ортиқ тажрибали тадбиркорлар ҳам иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари яратилган имкониятлар ҳисобига сўнгги етти йилда соҳага 1 миллиард доллар инвестиция киритилганини таъкидлади. Натижада 762 та янги корхона ишга тушган, 45 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 баробар ўсди, йиллик даромади 100 миллиард сўмдан ошган корхоналар 6 тадан 25 тага кўпайди. Тармоқдаги корхоналар ҳисобидан бюджетга тушум 8 баробар ошди.

Маҳсулотлар экспорт бўлаётган давлатлар сўнгги уч йилда 2 карра ошиб, 62 тага етди.

Мавзуга оид