Фойдаланилмаётган ерлар, бўш адирларда мевали боғлар барпо этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябр куни қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ижросига оид тақдимот билан танишди.

Йиғилишда қайд қилинишича, Ўзбекистонда 136 та туманда 1 миллион гектардан зиёд ерда пахта етиштирилади. Ҳосилдорликни ошириш мақсадида бу йил, одатдагиларига қўшимча, 42 та истиқболли ва 18 та хорижий навлар экилган. Жумладан, илк бор Хитой, Ҳиндистон ва Туркиядан олиб келинган навлар қарийб 100 минг гектарда етиштирилмоқда.
Таъкидланишича, янги уруғ навини синовдан ўтказиб, давлат реестрига киритишга 5 йил кетаяпти. Шу боис навларни синашнинг янги тизими жорий қилиниши белгиланди. Унга кўра, 31 та элита уруғчилик хўжалиги ва 6 та уруғлик тайёрлаш цехидаги давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилади. 46 та уруғчилик корхонаси бирлаштирилиб, ҳудудларда 13 та замонавий корхона ташкил этилади. Янги уруғлар 2 йилда экишга жорий қилинади.
Шунингдек, фойдаланилмаётган ерлар, бўш адирларда мевали боғлар, жумладан, узумзор ва олмазорлар барпо этишнинг янги тизими жорий қилинади. Ерни тайёрлаш, кўчат олиш, экиш ва суғориш тизимлари ўрнатиш ҳамда боғ ҳосилга киргунча 3 йил парваришлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Янги ташкил этилган саноатлашган боғларга 100 фоиз замонавий сув тежовчи технологиялар ўрнатилади.
Шунингдек, бундай лойиҳаларга ер ажратиш тизими ҳам ўзгаради. Маҳаллий ҳокимлар ҳосилдорлиги паст ерлар ўрнида боғ барпо этиш бўйича таклиф киритади. Улар очиқ электрон танлов асосида 30 йил муддатгача ижарага берилади.
Президент боғ ва токзорларни саноатлашган тарзда барпо этиш муҳимлигини айтди.
– Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг энг яхши тажрибаларини татбиқ қилган ҳолда ривожлантириш, – деди Шавкат Мирзиёев.
Тақдимотда иссиқхона хўжаликларидан ҳам самарали фойдаланиш, уларни электр энергияси, табиий газ ва айланма маблағ билан таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Сувни тежаш – долзарб масала экани қайд этилди. Ҳудудларда 732 минг гектар пахта ва ғалла майдони ички насос агрегатлари орқали суғорилмоқда. Уларнинг 41 фоизида энергия истеъмоли юқори.
Шу боис пахта ва ғалла етиштирувчилар ихтиёридаги насосларни модернизация қилиш учун бир марталик субсидия ажратишни йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Бу орқали электр энергияси сарфи ва суғориш вақтини 60 фоизгача камайтиришга, пировард натижада маҳсулот таннархини пасайтиришга эришилади.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, уларни такомиллаштириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп урушни тўхтатиш ҳақида Путин билан телефон орқали гаплашишини айтди
Жаҳон | 21:30
-
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 21:02
-
«Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади
Ўзбекистон | 21:00
-
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
Жаҳон | 20:30
Мавзуга оид

12:05 / 16.05.2025
Деҳқонларга иссиқ ҳавода экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар берилди

18:42 / 13.05.2025
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов

19:53 / 10.05.2025
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?

12:15 / 10.05.2025