Самарқандда тез ҳаракатланган “Ласетти” туфайли ота ва унинг 13 ёшли ўғли ҳалок бўлди
“Ласетти” машинаси қоидаларга зид равишда тезликни оширгани ва мотоцикл билан тўқнашгани айтилмоқда.
Самарқанд вилояти Иштихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Менинг юртим” телеканалининг “Ҳудуд” информацион дастурида хабар берилган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи “Ласетти” машинаси билан Иштихон туманидаги Одил маҳалласи ҳудудида тезликни меъёрдан оширган ва қарама-қарши йўналишда ўз йўлидан келаётган мотоцикл билан тўқнашган.
Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва унинг 2011 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Иштихон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳайдовчи процессуал тарзда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:00 / 18.09.2024
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13:57 / 18.09.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда уч нафар синфдош йигит ҳалок бўлди
07:30 / 17.09.2024
Тошкентда йўл четидаги темир тўсиққа урилган Cobalt айланиб кетди
21:00 / 16.09.2024