Мирзиёев ХХР билан ҳамкорлик салоҳиятини амалга ошириш тарафдори эканини билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябр куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тянцзин шаҳри партия қўмитаси котиби Чэн Минэр бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди.
Учрашув бошида Чэн Минэр давлат раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, айниқса, фаол ҳудудлараро мулоқот доирасида янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар қандай шароитда ҳам стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Тянцзин шаҳрининг етакчи компаниялари билан савдо, саноат, "яшил" энергетика, қурилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Инновациялар, таълим ва маданият соҳаларида алмашинув дастурларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ҳудудлари ва Тянцзин шаҳри ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:20 / 17.09.2024
Ўзбекистон президенти Германия бизнеси етакчилари билан қўшма учрашувда иштирок этди
14:08 / 17.09.2024
Мирзиёев Марказий Осиё ва Германия ўртасидаги амалий шерикликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
12:59 / 17.09.2024
Мирзиёев Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий 6 йўналишини баён этди
10:40 / 17.09.2024