Ўзбекистон | 08:10 / 06.09.2024
2865
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда қоидаларни бузган ҳолда балиқ овлаган шахсга 20 млн сўм жарима белгиланди

Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Ховос туманида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. 

Фото: Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

Рейд давомида фуқаро Т.Х. тумандан оқиб ўтувчи зовурдан ов қоидаларини бузган ҳолда 4 турдаги 27 та балиқларни овлагани, булардан 9 та балиқ меъёридан (5 кг) ортиқча эканлиги аниқланди. Натижада ҳайвонот дунёсига 14 млн 960 минг сўм миқдорида зарар етказилган

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Ҳуқуқбузар БҲМнинг 15 баравари — 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. У қилмиши учун жами 20 миллион 60 минг сўм (жарима ва зарар) тўлайдиган бўлди.

Мавзуга оид