Ўзбекистон | 09:20 / 08.09.2024
2575
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони маълум қилинди

Статистика агентлиги Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сонини очиқлади.

Унга кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 30,1 миллионтани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,5 фоизга ошган.

Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони:

  • Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 6,3 млн ;
  • Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида – 700 минг.

Мавзуга оид