“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” тизимлари ишга туширилади
2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади.

Фото: iStock
“Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида:
- 2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади;
- давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий қилинади;
- тиббиёт муассасаси раҳбарига муассасанинг қуввати доирасида бўлинмалар ихтисослашувини, улардаги даво ўринлари сонини ўзгартириш ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ходимлар сонини иш ҳажмига мувофиқ белгилаш ваколати берилади;
- тиббиёт муассасалари учун тасдиқланган штат меъёрлари тавсиявий тусга эга ҳисобланади ҳамда 2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади;
- кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тасдиқланган стандарт ҳамда протоколларга мувофиқлиги ва сифати назорат қилинади.
2025 йил 1 апрелгача давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати ҳамда базавий нархлари касалликларни даволаш йўналишлари асосида барча тиббиёт ташкилотлари учун қайта тасдиқланади.
Мавзуга оид

13:00 / 09.04.2025
Lloyd’s of London Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашади

20:52 / 15.03.2025
Германияда тиббиёт ходими сменани «тинч ўтказиш» учун 9 кишини ўлдирганликда айбланди

22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади

19:11 / 07.03.2025