Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади
Улар эҳтиётсизлик туфайли қотиллик, шунингдек, эҳтиётсизлик туфайли унинг ўлимига сабаб бўлиш моддалари билан айбланмоқда.

Фото: Getty images
Аргентина футболи афсонаси Диего Марадонанинг сўнгги кунларида унга қараган 8 нафар тиббиёт ходимидан 7 нафари эҳтиётсизлик туфайли қотиллик ва эҳтиётсизлик туфайли унинг ўлимига сабаб бўлиш моддалари билан айбланиб, судланади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Марадона 2020 йил 25 ноябрида 60 ёшида вафот этди. Бундан бироз олдин у миясидаги қон ивишини олиб ташлаш учун операция қилинган эди. Шунингдек, у спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликдан даволангани маълум.
Аргентина прокуратураси футболчининг ўлимидан кўп ўтмай шифокорлар ва ҳамширалар устидан тергов бошлади. 2021 йилда Марадона ўлими ҳолатларини ўрганган 20 нафар экспертдан иборат комиссия тиббий гуруҳнинг ҳаракатларини «номақбул, ноадекват ва масъулиятсиз» деб топди. Мутахассислар хулосасига кўра, агар афсонавий футболчи тегишли тиббий муассасасида тўғри даволанганида «омон қолиш имконияти юқорироқ бўларди».
Айбланувчилар орасида Марадонанинг шахсий шифокори Леополдо Луке, психиатр ва ҳамширалар бор. Уларнинг барчаси футболчининг ўлимида ўз айбини инкор этмоқда.
Айбланувчилар ўз қилмиши ўлимга олиб келишини билган ҳолда қотилликда айбдор деб топилса, 8 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Диего Марадона футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири саналади. ФИФА расмий сайтида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, у XX асрнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Марадонанинг ўлими Аргентинани Covid-19 пандемияси даврида мотамга олиб келди. Унинг тобути президент саройига қўйилди, у билан видолашиш учун ўн минглаб одамлар навбатга турди.
Марадона Буэнос-Айресдаги уйида, тўшакда ўлик ҳолда топилди. Бу операциядан икки ҳафта ўтгач содир бўлди. Собиқ футболчининг юрак хуружидан вафот этгани аниқланди.
Прокурорлар фикрига кўра, бир гуруҳ шифокорлар Марадонани уй шароитида даволанишга ўтишини талаб қилган. Ваҳоланки, уйда даволаниш учун зарур шароит бўлмаган, масалан, дефибрилятор йўқ эди, алкоголизм ва гиёҳвандликни даволашга ихтисослашган шифокорлар назорати ҳам бўлмаган. Айблов томонининг таъкидлашича, Марадона то ўлимигача «узоқ, оғриқли давр давомида» тақдир тақозосига ташлаб қўйилган.
Тавсия этамиз
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
Ўзбекистон | 19:08 / 12.03.2025
Австралиялик эркак сунъий юрак билан 100 кун яшаб, рекорд ўрнатди
Жаҳон | 14:35 / 12.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
‘“Рақобат бюрократия билан чекланмаслиги керак” — тагликлар импортига янги талаблар киритилди
Ўзбекистон | 18:29
-
Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон | 18:14
-
Шавкат Мирзиёев Вячеслав Володинни қабул қилди
Ўзбекистон | 18:12
-
Трамп Пентагонга Панама каналини эгаллаш бўйича ҳарбий режа тайёрлашни буюрди
Жаҳон | 18:03
Мавзуга оид

19:11 / 07.03.2025
Беморнинг COVID оқибатида йўқолган ҳид ва таъм билиш қобилиятини тиклаш усули топилди

18:18 / 28.02.2025
Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон ва Самарқандда кўптармоқли клиникалар қурилади

16:48 / 21.02.2025
Аргентина президенти Илон Маскка зарҳал занжирли арра совға қилди

22:38 / 17.02.2025