Иқтисодиёт | 13:00 / 09.04.2025
1705
1 дақиқада ўқилади

Lloyd’s of London Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Lloyd’s of London суғурта ташкилоти раиси Брюс Карнеги-Браун билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Учрашувда Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш ва модернизация қилиш йўналишида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Брюс Карнеги-Браун Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш ва модернизация қилиш, уни халқаро стандартларга мослаштириш, хорижий инвесторлар ва шериклар ишончини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Музокаралар якунида Lloyd’s of London билан Ўзбекистон суғурта бозорини янада ривожлантириш ва уни глобал суғурта бозорида интеграцияси қилиш, мамлакат мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид