Ўзбекистон | 07:12 / 14.09.2024
1814
1 дақиқада ўқилади

Литвага пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 

Навоий вилоятида Литва давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган

“Э.C.” МЧЖ раҳбари А.Қ. фуқаро З.Ф.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида пишириқлар пишириш йўналишида ўқигани ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, Литвага ишга юбориши эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид