Германия канцлери ташрифи доирасида 10 га яқин ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Самарқанд шаҳрида ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия федератив республикаси федерал канцлери Олаф Шолц қўшма декларацияни қабул қилди.
Умуман, расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:
- Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
- "Яшил Марказий Осиё" ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
- Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;
- Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.
Мавзуга оид
13:26
«Бу иш бермайди» — Олаф Шолц Украинада тинчликка эришиш йўллари ҳақида баёнот берди
18:26 / 17.09.2024
Фақат миграция эмас: Олаф Шолц билан нималар муҳокама қилинди?
15:20 / 17.09.2024
Ўзбекистон президенти Германия бизнеси етакчилари билан қўшма учрашувда иштирок этди
14:08 / 17.09.2024