Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Улар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва бундай тадбирлар вақтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни кучайтиришга қаратилган.

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамаси оммавий тадбирлар ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Қайд этилишича, айрим оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида иштирокчилар «жамоат хавфсизлигига ва фуқаролар хавфсизлигига хавф солувчи» хатти-ҳаракатларни кўпайтирмоқда.
Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар қуйидагиларни назарда тутади:
оммавий тадбирларни ўтказиш объектини танлашда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи вазиятларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил қилиш учун шароитлар мавжудлигини ҳисобга олиш;
томошабинлар ва бошқа иштирокчиларни фавқулодда вазиятларда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ва йўналишлари тўғрисида хабардор қилиш;
объектга кириш-чиқиш хавфсизлигини, объектга бориш ва кириш жойларида автомобиллар ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлаш.
Энди зарурат бўлганда, оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси оммавий тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш даврида муҳандис-техник коммуникациялар хавфсиз ишлашини, энергия таъминоти ва ёнғин хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлиги, иштирокчиларнинг эвакуация қилинишини ва фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини таъминлаш гуруҳларини ташкил этиши мумкин.
Ишчи гуруҳ нафақат об-ҳаво шароитига қараб, балки хавфли табиат ҳодисалари ва техноген аварияларнинг юзага келиши прогнозларини ҳам текшириши керак.
Оммавий тадбир ташкилотчиси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриши, бундай таҳдидлар мавжуд бўлганда эса фуқароларни самарали эвакуация қилиш учун шароит яратиши шарт.
Оммавий тадбирлар ўтказиладиган жой маъмурияти ваҳима кўтарилиши ва эвакуацияни қийинлаштирувчи бошқа хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг (ўтиш жойларида, эшиклар олдида, зиналарда ва бошқа жойларда одамларнинг тўпланиб қолиши) олдини олишга қаратилган матн ишлаб чиқилишини ҳамда фавқулодда вазиятларда хабар бериш тизими орқали узатиб борилишини таъминлаши шарт.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

15:07 / 05.05.2025
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади

14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

10:04 / 21.02.2025
Йўл ҳаракати қоидаларида айрим ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди

14:37 / 01.06.2024