Ўзбекистон | 15:42 / 18.09.2024
20316
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда BAIC брендининг субдилерлик маркази очилди

13 сентябр куни Тошкентда Хитойнинг BAIC автомобил брендига тегишли субдилерлик марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Хитой автомобил брендларининг Ўзбекистон автомобил бозоридаги улуши барқарор ўсишда давом этмоқда. Хусусан, ўзининг илғор технологиялари ва инновацион дизайни билан автомобил ишқибозларига яхши таниш бўлган BAIC бренди Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириб, Тошкентда янги субдилерлик марказини очгани бунинг яққол намунаси ҳисобланади.

BAIC Хитойнинг энг қадимги ва йирик автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, унинг тарихи 1958 йилга бориб тақалади. Компания нафақат Хитой автомобилсозлик саноатида, балки дунё миқёсида ҳам ўз ўрнига эга. Йиллар давомида BAIC ўз таклифларини, яъни енгил автомобиллардан тортиб, йўлтанламаслари ва тижорат автомобилларига қадар диверсификация қилиб, уни автомобилсозлик соҳасидаги кўп қиррали брендга айлантирди.

BAIC автомобиллари замонавий дизайни, ёқилғи самарадорлиги ва илғор технологияларнинг уйғунлиги билан машҳур. Субдилерлик марказининг очилиш кунида компания мижозлар учун: X7, BJ30 ва U5 PLUS моделларини намойиш этди. Илғор технологиялар ва инновацион дизайн билан ишлаб чиқилган ушбу автомобиллар BAIC’нинг жаҳон бозорларида ўсиб бораётган таъсирини акс эттиради.

BAIC INTL компанияси вице-президенти Zhao Pengfei 66 йиллик тарихга эга компания Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларидан бири эканлигини таъкидлади:

“Бугунги тақдимотдан бошлаб, BAIC расман Ўзбекистон бозорига чиқади. Бугун биз тўртта автомобиль моделини олиб келдик ва биринчи навбатда ўзбек бозорида янги моделларни тақдим этишни режалаштиряпмиз. Келаси йилдан бошлаб ички ёнув двигателига эга автомобиллардан ташқари, гибрид ва электр автомобилларини ҳам босқичма-босқич жорий этамиз.

Келажакда биз Ўзбекистонни асосий бозор сифатида кўриб чиқишни, шунингдек, BAIC корпорацияси учун Марказий Осиёдаги стратегик ва намунали бозор сифатида тан олишни режалаштиряпмиз.

Биз Ўзбекистон билан бирга ривожланишни ният қилганмиз. Бугун бу ерда тўртта ажойиб автомобиль модели намойиш этилмоқда.

 Биз ишонамизки, U5 PLUS седан модели Ўзбекистон бозорида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон истеъмолчилари ушбу моделнинг замонавий дизайни ва шинам салонини албатта қадрлайдилар.

Иккита йўлтанламас модели, X7 ва X55, илғор электрон тизимлар билан жиҳозланган. Хусусан, X7 модели автоматик парковка ва ҳайдовчига ёрдам бериш функциялари билан ажралиб туради. Мультимедиа тизими ҳам юқори даражада. BJ30 — Ўзбекистонда тақдим этилаётган BJ сериясининг илк маҳсулотидир. Келажакда ушбу сериянинг бошқа моделлари, масалан, BJ41 ва BJ60, бензин ва гибрид двигателлари билан пайдо бўлади. BJ30 бу йил жаҳон бозорига чиқарилган энг янги моделдир. У бензин двигатели ва гибрид версияда мавжуд. Ишонаманки, бу тўртта модел аъло натижаларни кўрсатади. Келгусида биз сифатли маҳсулотларни тақдим этишда давом этамиз”.

BAIC Х7 бу – замонавий автомобил дизайнининг чўққисини ифодаловчи машина бўлиб, унумдорлик, қулайлик ва илғор технологиялар ўртасида идеал мувозанатни таъминлайди. 188 от кучига эга автомобил 1,5 литрли турбо двигател билан жиҳозланган. Х7 0ʼдан 100 км/соат тезликка тахминан 9,8 сонияда эриша олади, бу ўз синфидаги автомобил учун яхши кўрсаткич ҳисоблади. Машина 100 км масофани босиб ўтиш учун ўртача 8 литр ёнилғи сарфлайди.

BAIC Х7 ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайликни биринчи ўринга қўяди. Машинанинг салон қисми анча кенг. Салондаги ўриндиқлар чармдан ишланган. Автомобилда 12,3 дюмли ахборот-кўнгилочар экран ва панорамали люк ўрнатилган бўлиб, у ҳашамат ва қулайликни уйғунлаштиради.

BAIC BJ30 йўлтанламасининг замонавий ташқири кўриниши ҳамда ёқилғи самарадорлиги ундан нафақат шаҳар ташқарисида балки катта шаҳарларда ҳам фойдаланишга имкон беради.

BJ30’нинг 1,5 литрли турбо двигатели 150 от кучига эга. Автомобил соатига 100 км тезлик олиши учун, 7 сония кифоя қилади. Ёнилғи сарфи 100 км учун ўртача 8 литрни ташкил қилади.

Классик йўлтанламас автомобилларни эслатувчи BJ30'нинг дизайни LED фаралар ва агрессив кўринишдаги бамперлар билан тўлдирилиб, унга замонавий, ўзига хос ташқи дизайн касб этган.

U5 PLUS - бу BAIC компаниясининг седан таклифи бўлиб, у ҳамёнбоплик, қулайлик ва услуб мувозанатини излаётган мижозлар учун мўлжалланган. Машина 1,5 литрли атмосфера двигатели билан жиҳозланган бўлиб, 116 от кучига эга. Ёнилғи сарфи 100 км учун ўртача 6,2 литрни ташкил қилади.

Умуман олганда тақдим этилган барча моделлар илғор технологиялар уйғунлиги, замонавий дизайни ва ҳамёнбоплиги билан тадбирга йиғилганларнинг эътиборини жалб қила олди.

BAIC томонидан мижозларга таклиф этилаётган моделлар ҳақидаги барча маълумотларни компаниянинг расмий сайтидан билиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун👇🏻

Ташкент : SUNSHINE Motors  +998 93 273 38 88
                     SST  Motors  +998 78 113 00 71
                     ORIENT  Motors  +998 71 230 09 90

Самарқанд : TREND PREMIUM Motors +998 55 705 10 10

Instagram BAIC global: https://www.instagram.com/baicglobal/ 

Instagram BAIC O’zbekiston: https://www.instagram.com/baic_uzbekistan/

Сайт: https://www.baicglobal.com/

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид